Жаҳон | 21:57 / 28.07.2020
4023
1 дақиқада ўқилади

Италия бош вазири мамлакатда фавқулодда вазият режимини октябргача узайтиришни таклиф қилди

Коронавирус тарқалишига қарши курашиш мақсадида Италияда 31 январда ярим йилга фавқулодда вазият режими жорий этилганди. 

Италия бош вазири Жузеппе Конте миллий парламентга COVID-19 пандемияси сабабли мамлакатдаги фавқулодда вазият режимини октябргача узайтириш таклифи билан чиқди.

"Бугун вазирлар кенгаши йиғилишида бу мавзу бўйича маълумотни тингладик, аммо ҳеч қандай қарор қабул қилмадик. Барча кўрсатма ва фикрларни ўрганганимиздан сўнг фавқулодда вазият режимини октябргача узайтириш зарурлигини англадик", - деди Конте.

Контенинг сўзларига кўра, Италия ҳукумати ҳузуридаги илмий-техник қўмита маълумотлари "вирус мамлакатда айланиб юришда давом этаётганлиги"ни кўрсатганлиги учун фавқулодда вазият режимини узайтириш зарур.

"Халқаро вазият ва айрим қўшни мамлакатлардаги ҳолат ҳали-ҳануз хавотир уйғотмоқда", - деб қўшиб қўйди у.

Охирги маълумотларга кўра, Италияда коронавирус юқтириш ҳолатлари 246 мингдан ошган, 198 мингдан ортиқ бемор тузалган, 35 123 киши вафот этган. 

Мавзуга оид