Италияда 2 мингдан зиёд сохта санъат асарлари мусодара қилинди
Жиноий гуруҳ ушбу сохта санъат намуналарини сотиш орқали 200 миллион евродан ортиқ маблағни қўлга киритишлари мумкин эди.

Фото: Ansa
Италия полицияси санъат асарларини сохталаштириш билан шуғулланган жиноий тармоқни фош этди, деб хабар беради Пиза полицияси. Иш бўйича 38 киши тергов қилинмоқда — улардан 2,1 минг дона сохта асарлар мусодара қилинган.
Қайд этилишича, трансмиллий операция 2023 йил мартда бошланган. Сохта санъат асарлари Италия, Испания, Франция ва Белгиядаги устахоналардан топилган. 2,1 минг дона сохта санъат намуналарини сотиш орқали гумонланувчилар 200 миллион евродан ортиқ маблағни қўлга киритишлари мумкин эди.
Жиноий ишга алоқадорлар Клод Моне, Винсент ван Гог, Пабло Пикассо, Салвадор Дали, Марк Шагал, Энди Уорхол, Бэнкси ва бошқа таниқли рассомларнинг ишларини сохталаштириш билан шуғулланган. Улар Бэнксининг иккита кўргазмасини ўтказиб, оригинал ва сохта картиналарини намойиш этган. Тергов бизнесменлардан бирининг коллекциясидан 200 га яқин сохта картиналар топилганидан кейин бошланган.
Эслатиб ўтамиз, 2015 йилда Испания полицияси саккиз нафар шахсни Пабло Пикассо суратларининг сохта намуналарини 160 миллион еврога сотганликда гумон қилиб, қўлга олганди. Пабло Пикассонинг картиналари дунёдаги энг қимматбаҳо санъат асарлари сирасига киради.
Тавсия этамиз
Осиё кубоги ғолиблари тантанали кутиб олинди — фото
Спорт | 23:22 / 21.04.2025
“Gentra – қоронғилик тимсоли” – Миршакар Файзуллоев
Ўзбекистон | 19:25 / 20.04.2025
АҚШда бир ой ичида минглаб талабаларнинг визалари бекор қилинди
Жаҳон | 23:47 / 18.04.2025
Тошкент вилоятидаги баъзи йўлларда рухсат этилган тезлик 80 км/соатгача чекланди
Ўзбекистон | 23:28 / 18.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Урушни музлатмоқчи бўлаётган Путин ва Трампга қарши чиққан АҚШ университетлари — кун дайжести
Жаҳон | 14:20
-
Трампнинг тинчлик режаси бўйича Украина ва Россияга нима таклиф қилингани маълум бўлди
Жаҳон | 13:52
-
Владимир областидаги ҳарбий базада портлаш. Асосий маълумотлар
Жаҳон | 13:48
-
Россия дрони Украинадаги автобусга урилди, кўплаб қурбонлар бор
Жаҳон | 11:23
Мавзуга оид

21:58 / 21.04.2025
Италия бош вазири Марказий Осиё лидерлари билан кўришади

11:51 / 21.04.2025
Италия бош вазири Жоржиа Мелони Ўзбекистонга ташриф буюради

11:53 / 14.04.2025
Абдулазиз Комилов Италия ордени билан тақдирланди

11:54 / 31.03.2025