Бугун Ўзбекистон ҳозирча яна 352 нафар бемор соғайди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистоннинг 6 ҳудудида жами 352 нафар бемор коронавирус инфекциясидан фориғ бўлгани ва жами соғайганлар сони 12026 нафарга етгани ҳақида хабар қилди.
- Тошкент шаҳрида 185 нафар;
- Тошкент вилоятида 82 нафар;
- Андижон вилоятида 41 нафар;
- Бухоро вилоятида 17 нафар;
- Навоий вилоятида 17 нафар;
- Қорақалпоғистон Республикасида 10 нафар.
Бугун ҳозирча 490та янги касалланиш ҳолати қайд этилган ва жами ҳолатлар сони 21699тага етган.
- Тошкент шаҳрида 247 ҳолат;
- Тошкент вилоятида 100 ҳолат;
- Бухоро вилоятида 32 ҳолат
- Сирдарё вилоятида 21 ҳолат;
- Сурхондарё вилоятида 21 ҳолат;
- Қашқадарё вилоятида 18 ҳолат;
- Наманган вилоятида 18 ҳолат;
- Навоий вилоятида 11 ҳолат;
- Фарғона вилоятида 10 ҳолат;
- Андижон вилоятида 9 ҳолат;
- Қорақалпоғистон Республикасида 3 ҳолат.
Шунингдек, Тошкент шаҳрида уч бемор вафот этиб, Ўзбекистонда коронавирус қурбонлари сони расман 124тага етди.
- Тошкент шаҳридаги 9-сон туғруқ комплексида «27 ҳафталик 6-ҳомиладорлик, 5-туғруқ, икки томонлама пневмония, камқонлик, нафас етишмовчилиги» ташхиси билан даволанган учтепалик 34 ёшли Ш.М. (аёл) оламдан ўтди.
- 16 июль куни коронавирус тасдиқланган ва Вирусология илмий-текшириш институти клиникасига ётқизилган 50 ёшли Р.Д. (эркак) вафот этди.
- 10 июль куни коронавирус аломатлари аниқланган ва 20 июль куни шифохонага ётқизилган 61 ёшли М.М. (эркак) оламдан ўтди.
Ҳозирда мамлакатимизда 9549 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.