Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Европага саёҳат қилувчи йўловчиларга қўйиладиган талаблар маълум бўлди
Европа бўйлаб саёҳат қилаётган йўловчилар самолёт борти ва аэропортларда ниқоб тақиши шарт бўлади, деб хабар берди Lonelyplanet.
Ниқоб йўқ – парвоз йўқ. Европа Иттифоқи мулозимлари шундай қарорга келишди.
Германия транспорт вазири Андреас Шойер сўзларига кўра, Евроиттифоқнинг турли мамлакатлари вакиллари ягона стандартлар ҳақида келишувга эришишди. Энди уни вазирлар маъқуллаши лозим.
«Дунёнинг кўплаб мамлакатларида эпидемиянинг иккинчи тўлқини бошланмоқда. Шу туфайли, ниқоб тақиш барча йўловчилар учун мажбурий бўлади. Бу «нафас этикети» деб номланади», - деди Шойер.
Шунингдек, мулозимлар авиакомпаниялар самолётларни тез-тез дезинфекция қилиб бориши ва йўловчилар ўртасидаги хавфсиз масофани таъминлайдиган йўриқномаларга амал қилиши лозимлиги ҳақидаги фикрда ҳам якдил бўлишди.
Мавзуга оид
10:17 / 10.06.2026
Европа роботакси синовларини тезлаштиришга қарор қилди
08:44 / 08.06.2026
Европа етакчилари ва Зеленский тинчликнинг беш шартини эълон қилди
23:35 / 06.06.2026
Пентагон раҳбари Европани мигрантлар «босқини»ни тўхтатишга чақирди
08:38 / 22.05.2026