Жамият | 13:44 / 29.07.2020
7488
2 дақиқада ўқилади

Бўш ердан фойдаланиш ҳуқуқини қандай олиш мумкинлиги ҳақида маълумот берилди

«Давергеодезкадастр» қўмитаси матбуот котиби Неъмат Атамуратов АОКАда ўтказилган брифингда бўш ердан фойдаланиш ҳуқуқини олиш қай тартибда амалга оширилиши ҳақида маълумот берди.

Унга кўра, фуқаролар бўш ер ҳудудини аниқлаб, уни тасарруф қилишни истаган тақдирда ердан фойдаланиш ҳуқуқини E-kadastr.uz портали орқали олиши мумкин.

«Мазкур портал бўш ер участкаларининг очиқ харитаси бўлиб, унда республиканинг барча туман ва шаҳарларида аниқланган бўш ер участкалари жойлаштирилган бўлиб, ҳозирда ушбу манзилда 18 329та бўш ер участкаси ҳақида маълумотлар мавжуд.

E-kadastr.uz электрон портали орқали фуқаро ўзи аниқлаган бўш ер майдонини харитада белгилаши ва ваколатли органлар томонидан кўриб чиқилиши учун юбориши мумкин.

Мурожаат 5 иш куни давомида «Давергеодезкадастр» давлат қўмитаси мутахассислари томонидан ўрганиб чиқилади ва натижаси ижобий бўлса, E-kadastr.uz электрон порталига жойлаштирилади. Кейинги босқичда талабгор E-auksion.uz сайти орқали ўтказиладиган аукционда иштирок этиб, ғолиб бўлган тақдирда ерни тасарруф этиш мумкин», деди қўмита расмийси.

Мавзуга оид