Давергеодезкадастр қўмитаси Тупроққалъа туманида рўй берган коррупцион ҳолатга муносабат билдирди
Қайд этилишича, 20 минг доллар пора билан ушланган туман кадастр бўлими бошлиғи 3 ой аввал мазкур лавозимга тайинланган.

Фото: Shutterstock
Бош прокуратура ҳузуридаги департамент ва ДХХнинг Хоразм вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Тупроққалъа тумани ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими бошлиғи Р.М. тумандаги Гурлан массиви ҳудудидан балиқчилик кўли ташкил қилиш учун 15 гектар ер майдони ажратиб бериш эвазига 20 000 АҚШ доллари пора талаб қилиб олган вақтида ашёвий далил билан ушлангани ҳақида хабар берилган эди. Бош прокуратура айни пайтда ушбу ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 210-моддаси 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилаётганини маълум қилган. Р.Мга нибатан “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилган.
2020 йилда аниқланган қонун бузилишларининг аксарияти кадастр ходимлари ҳиссасига тўғри келади – ДХА
Давергеодезкадастр қўмитаси Тупроққалъа туманида рўй берган коррупцион ҳолатга расмий муносабат билдирди. Маълум бўлишича, 20 минг доллар пора объекти бўлган 15 гектар ер майдони аслида Р.М.нинг акаси Б.У.га тегишли сунъий балиқ ҳовузи бўлган. Р.М. бу ерни «Д» МЧЖ номига ўтказиб беришни ваъда қилиб, бунинг учун пул сўрагани аудиоёзув билан тасдиқланган. Натижада мансабдор жиноят устида қўлга олинган.
«Аслида бу жараёнда ер майдонини ажратиш қандай бўлиши керак эди? Б.У номида бўлган 15 гектар сунъий балиқ ҳовузи туман ҳокимлиги захирасига қайтарилиши ва ундан сўнг мазкур ер майдони белгиланган тартибда танловга қўйилиб, танлов ғолибига туман ҳокимининг қарори билан ажратилиши ва Ер кодексининг 5-моддаси бешинчи хатбошисига асосан «юридик шахсларга қишлоқ хўжалик эҳтиёжлари ҳамда бошқа давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун эгалик қилишга, фойдаланишга ва ижарага ер бериш» вилоят ҳокимининг қарори билан тасдиқланиши лозим бўлган», дейилади Давергеодезкадастр қўмитаси ахборот хизмати томонидан эълон қилинган муносабатда.
Қўмита давлат ергеодезкадастр тизимида фаолият олиб бораётган раҳбар ва ходимлар ер ажратиб бериш ваколатига эга эмаслиги, агар ушбу тизимда ишловчи қайсидир ходим ана шундай ваъда берган бўлса, у фирибгар эканини эслатиб, бу ҳақда қўмитага ёки ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига хабар бериш кераклигини таъкидлаган.
Расмий муносатда келтирилишича, Р.М 2020 йил 13 май куни Тупроққалъа тумани бўлими бошлиғи лавозимига тайинланган. У бунга қадар Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясининг Хоразм вилояти Ҳазорасп тумани бўлими инспектори лавозимида фаолият юритган.
Тавсия этамиз
Қайси тоифадаги талабалардан ўқишни тугатгунча гранти олиб қўйилмайди?
Ўзбекистон | 11:26 / 07.06.2025
Миллий жамоа аъзоларига BYD автомобиллари топширилади
Спорт | 16:14 / 06.06.2025
Трамп ва Маск очиқчасига уришиб кетди
Жаҳон | 12:05 / 06.06.2025
Янги Тошкент қанақа бўлади? Бош архитектор ва масъул шаҳарсоз билан суҳбат
Ўзбекистон | 17:07 / 05.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Германия Россия билан уруш учун бункерларни оммавий тайёрлашни бошлайди
Жаҳон | 18:20
-
Тошкентда мотоцикл ва скутер иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Ҳайдовчилар вафот этди
Жамият | 18:09
-
Германияда 14 нафар ўзбекистонлик талабага ёрдам кўрсатилди
Жамият | 17:49
-
Бразилияда 17 ёшли қиз номаълум мухлиси юборган ширинликни еб вафот этди
Жаҳон | 17:24
Мавзуга оид

08:37 / 26.05.2025
Ички ишлар органларига ишга киритиб қўймоқчи бўлган шахслар ушланди

20:04 / 22.05.2025
Хоразмда солиқ инспекторига, Қашқадарёда эса суд экспертига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

12:36 / 24.04.2025
Жанубий Кореянинг собиқ президенти порахўрликда айбланмоқда

10:53 / 22.04.2025