Ўзбекистонда 400 мингдан зиёд оилага бюджетдан бир марталик моддий ёрдам кўрсатилади
Ўзбекистон Республикаси президентининг «Коронавирус пандемияси даврида ижтимоий ҳимояга ва ёрдамга муҳтож аҳоли қатламларини моддий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармони эълон қилинди.
Президент фармонга кўра, «Саховат ва кўмак» умумхалқ ҳаракатини янада кучайтириш мақсадида ҳамда Қурбон ҳайити байрами муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ва ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича мутасадди идоралар томонидан шакллантирилган моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларнинг рўйхатлари («темир дафтар»)га киритилган ва аъзолари 1,7 миллион нафардан ортиқ бўлган 400 мингдан кўпроқ оилаларга Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан бир марталик моддий ёрдам кўрсатилиши белгиланмоқда.
Бир марталик моддий ёрдам пулларини эҳтиёжманд ва кўмакка муҳтож оилалар рўйхатларига киритилган оилаларга 2020 йил 15 августга қадар етказилади.
Президент фармонида белгиланишича, коронавирус пандемияси оқибатларини юмшатиш мақсадида ҳамда Қурбон ҳайити байрами муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан:
- моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларнинг рўйхатлари («темир дафтар»)га киритилган оилаларни молиявий қўллаб-қувватлаш учун «Саховат ва кўмак» жамғармасининг ҳудудий бўлимларига — 200 миллиард сўм;
- тез тиббий ёрдам бригадалари ходимларига (врачлар, фельдшерлар, санитарлар ва ҳайдовчилар) бир марталик моддий ёрдам кўрсатиш учун — 100 миллиард сўм;
Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги «Вақф» хайрия жамоат фондига 150 миллиард сўм маблағ ажратилмоқда.
Тавсия этамиз
Ҳаво исиб кетиши ва қурғоқчиликка тайёр туришимиз керак – Эркин Абдулаҳатов
Ўзбекистон | 15:55 / 26.04.2025
Муддат қўювчи Трамп: бунинг охири борми?
Жаҳон | 22:09 / 24.04.2025
Тошкентда автомобилни рўйхатдан ўтказиш учун онлайн ариза бериш мумкин бўлди
Ўзбекистон | 20:34 / 24.04.2025
Стоматология поликлиникалари хусусийлаштирилади
Ўзбекистон | 10:56 / 24.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Баҳорги аттестациядан бошлаб айрим педагогларга 70 фоизлик устама тўланади
Ўзбекистон | 15:41
-
«Бу муҳим ҳафта бўлади» — Рубио тинчлик музокаралари ҳақида
Жаҳон | 15:23
-
Ўзбекистонда Бошқирдистон компанияларини жойлаштириш учун қўшма технопарк ташкил этилади
Иқтисодиёт | 15:10
-
Тошкентда гуллар фестивали муносабати билан айрим кўчаларда транспорт ҳаракати чекланади
Жамият | 14:59
Мавзуга оид

14:32 / 06.04.2025
Кам таъминланган оилаларга электр ва газ бўйича компенсация берилади

22:06 / 14.03.2025
Ижтимоий тоифадаги абитуриентларга қўшимча грант ажратилади

13:35 / 08.03.2025
Муайян касалликлари бор ўқувчиларга транспорт харажатлари тўлаб берилади

21:20 / 19.02.2025