Жамият | 18:49 / 30.07.2020
21793
1 дақиқада ўқилади

Афғонистон билан чегара ҳудуддан хонгул топилди

Ўзбекистон ва Афғонистон чегара ҳудудида жойлашган Термиз тумани «Айритом» маҳалласидаги аҳоли хонадонларидан бирига кириб қолган Бухоро буғуси (хонгул) Сурхондарё вилоят Экология ва табиатни муҳофаза қилиш бошқармаси ходимлари томонидан Термиз ҳайвонот боғига топширилди. Бу ҳақида ҳайвонот боғи матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Фото: KUN.UZ

Маълум қилинишича, ҳозирда буғу ҳайвонот боғи мутахассислари томонидан кўрикдан ўтказилиб, махсус озиқалар берилиб парваришланмоқда.

Бухоро буғуси Ўзбекистон «Қизил китоби»га киритилган бўлиб, Сурхондарё вилояти, Пайғамбар ороли ва Амударё тўқайзорларида умумий ҳисобда 60-70 бошни ташкил этиши тахмин қилинади.

Йўқ бўлиб кетаётган бу тур муҳофазага олинган ва жониворларни овлаш тақиқланган. Уларнинг умумий яшаш даври 25-30 йилни ташкил этади.

Мавзуга оид