Маълум қилинишича, ҳозирда буғу ҳайвонот боғи мутахассислари томонидан кўрикдан ўтказилиб, махсус озиқалар берилиб парваришланмоқда.
Бухоро буғуси Ўзбекистон «Қизил китоби»га киритилган бўлиб, Сурхондарё вилояти, Пайғамбар ороли ва Амударё тўқайзорларида умумий ҳисобда 60-70 бошни ташкил этиши тахмин қилинади.
Йўқ бўлиб кетаётган бу тур муҳофазага олинган ва жониворларни овлаш тақиқланган. Уларнинг умумий яшаш даври 25-30 йилни ташкил этади.











