Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сурхондарёда судя ёрдамчиси ДХХ томонидан қўлга олинди
Термиз туман суди судя ёрдамчисининг ноқонуний ҳаракатига чек қўйилди.
Жиноят ишлари бўйича Термиз туман судининг судя ёрдамчиси хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда мазкур туман судида кўрилаётган маъмурий ҳуқуқбузарликка оид иш бўйича ҳуқуқбузарга нисбатан енгиллик яратиб бериши эвазига дастлаб 500 минг сўм пул маблағини олиб, қўшимча равишда 800 АҚШ доллари талаб қилган.
Давлат хавфсизлик хизматининг Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг ҳудудий бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида Термиз шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда судя ёрдамчиси ўзининг қариндоши воситачилигида 800 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Ҳозирда ҳолат юзасидан унга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
14:58 / 12.05.2026
Судя ёрдамчиси 53 минг доллар билан ушланди
09:15 / 30.04.2026
Бухоро ва Сурхондарёда Афғонистондан контрабанда қилинган опийнинг катта партияси аниқланди
15:10 / 24.04.2026
Сурхондарёда нефт дарё ўзанига оқиб кетди
10:15 / 17.04.2026