Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ президентлигига собиқ номзод коронавирус асоратларидан вафот этди
Республикачилар партиясидан АҚШ президентлигига собиқ номзод Ҳерман Кейн коронавирус юқтириб олганидан кейин юзага келган асоратлардан вафот этди.
Бу ҳақда сиёсатчининг вакили Дэн Калабрезе хабар берди.
«Кейн COVID-19 ташхиси билан шифохонага тушганида, унга осон бўлмаслигини билардик. Унда нафас олиш билан боғлиқ муаммо юзага келди, натижада тез ёрдам билан шифохонага олиб борилди. Биз унга дорилар ёрдам беришини истаб дуо қилдик. Аммо тез орада унинг ўз ҳаёти учун курашиши маълум бўлди», - дейилади вакил хабарида.
Аввалроқ 74 ёшли сиёсатчи ўпкани сунъий шамоллатиш аппаратига улангани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Кейн 2000 ва 2011 йилларда ўз президентлик кампаниясини бошлади, аммо ҳар иккала ҳолатда ҳам пойгадан эрта чиқиб кетди.
Трамп кампанияси даврида Кейн Black Voices for Trump (Қоратанлилар овози Трамп учун) ҳаракатида раисдошлик қилди.
Мавзуга оид
11:07
БМТ ҳисобот берди: давлатлар 2030 йилгача қўйилган мақсадларга секин эришмоқда
20:35 / 09.07.2026
АҚШ–Эрон эскалацияси сулҳ тугаганини англатадими?
10:20 / 09.07.2026
АҚШ ва Эрон яна зарбалар алмашди. Эронда 3 киши ҳалок бўлди
18:19 / 08.07.2026