Ўзбекистон | 00:14 / 30.07.2020
44092
2 дақиқада ўқилади

Кунлик ўсиш антирекорди яна янгиланиб, жами ҳолатлар 22,5 мингдан ошди

Ўзбекистонда коронавирус ҳолатларининг ўсиш кўрсаткичи бўйича кунлик рекорд яна янгиланди: 29 июль куни 692 киши вирусдан зарарлангани тасдиқланди. Жами ҳолатлар 22585тага етди.

«Афсуски, шу йилнинг 29 июль куни мамлакатимизда 692 ҳолатда касаллик қайд этилган бўлиб, шундан 96 нафари карантин марказидаги фуқаролар орасида, 596 нафари коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлгани сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган», – дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарида.

Кун давомида Тошкент шаҳрида 4 нафар, Сирдарё вилоятида 1 нафар, жами 5 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этгани, жами қурбонлар сони 131 нафарга етгани хабар қилинди.

Жами 672 нафар бемор соғайиб (бу – навбатдаги рекорд), касалликка чалиниб тузалгани ҳисобга киритилганлар сони 12 265 нафарга етди.

29 июль, янги ҳолатлар:

  • Карантин марказида — 96 (барчаси хориждан келган).

Коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлгани сабабли намуна олинган фуқаролар орасида:

  • Тошкент шаҳри — 256
  • Тошкент вилояти — 191
  • Сурхондарё вилояти — 47
  • Наманган вилояти — 30
  • Хоразм вилояти — 19
  • Фарғона вилояти — 12
  • Сирдарё вилояти — 12
  • Андижон вилояти — 11
  • Қашқадарё вилояти — 11
  • Қорақалпоғистон — 4
  • Навоий вилояти — 3

ССВ ахборотига кўра, ҳозирда касаллик қайд этилган жами 22 585 нафар бемордан 12 937 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 57 фоизни ташкил этмоқда.

Айни пайтда даволанаётган 9 517 нафар бемордан 365 нафари оғир, 172 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Мавзуга оид