Ўзбекистон | 14:52 / 30.07.2020
6702
1 дақиқада ўқилади

«Тошшаҳартрансхизмат»нинг 200 нафарга яқин ҳайдовчиси тез тиббий ёрдам машиналарига бириктирилди

Тиббиёт муассасаларида ҳайдовчиларга бўлган талабнинг ортиши кузатилган.

Фото: Ўзавтосаноат

Тошкент шаҳридаги тиббиёт муассасалари коронавирус пандемияси туфайли шошилинч тарзда қўшимча транспорт воситалари билан таъминланди. Бу ҳайдовчиларга бўлган талабнинг ортишига олиб келди. 

“Тошшаҳартрансхизмат” АЖ хабарига кўра, таркибдаги автобус саройларининг 200га яқин ҳайдовчилари пойтахтнинг тиббиёт муассасаларига янги олиб келинган турли русумдаги тез тиббий ёрдам машиналарига бириктирилди. 

Аввалроқ, “Ўзавтосаноат” тез ёрдам учун Volkswagen Caddy автомобилини тақдим этгани хабар берилганди.

Бундан ташқари, Самарқанд автомобиль заводидан ҳам Isuzu D-Max пикапи базасидаги амбуланслар партияси келди, 27 та тез ёрдам машинаси шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармасига топширилди.

Мавзуга оид