Жаҳон | 20:47 / 31.07.2020
4590
1 дақиқада ўқилади

Мексика президенти коррупцияни йўқ қилмагунича ниқоб тақмаслигини айтди

Мексика президенти Андрес Мануэль Лопес Обрадор мамлакатдаги коррупция устидан ғалаба қозонгач ниқоб тақишини айтди

У аввалроқ ниқобнинг вирусдан ҳимоялаши илмий жиҳатдан исботланмаганини айтиб, ушбу ҳимоя воситасидан фойдаланмаслигини билдирганди. Лопес Обрадор оммавий тадбирлар ва матбуот анжуманларида ниқобсиз иштирок этади, аммо ижтимоий масофага риоя қилади.

Обрадорнинг сўзларига кўра, у тартиб-қоида талаб қилган жойдагина, масалан самолётда ниқоб тақишга рози бўлади.

"Мен коррупция йўқолганидагина ниқоб тақаман. Келинглар, шунга келишиб оламиз", - деди Лопес Обрадор журналистларга мурожаат қилиб.

Аввалроқ El Universal газетаси Мексика миллий ҳаракат партияси депутатлари президентни ниқоб тақишга мажбур қилиш учун судга мурожаат этмоқчи эканлигини ёзганди. 

Мексикада 30 июль ҳолатига коронавирус юқтириш билан боғлиқ 416 179 та ҳолат қайд этилган, 46 мингдан ортиқ бемор вафот этган.

Мавзуга оид