23:27 / 02.08.2020
14540

Ўзбекистонда бир кунда 1,2 мингдан ортиқ киши касалликдан тузалди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги бугун Ўзбекистонда 1208 бемор коронавирусдан соғайиб, соғайиш кўрсаткичи бўйича рекорд яна янгилангани ҳақида хабар берди.

«Шифокорларимизнинг матонатли меҳнати сабаб бугун мамлакатимиз ҳудудларида коронавирус инфекциясидан даволанаётган беморлардан 1208 нафари соғайди.

Шундай қилиб, юртимизда 16 507 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар тузалиб, соғайиш кўрсаткичи 64 фоизни ташкил қилмоқда», дейилади вазирлик хабарида. 

Бугун республиканинг 11 ҳудудида коронавирус инфекциясидан даволанаётган беморлардан 1208 нафари соғайди. Шундан 678 нафари Тошкент шаҳридаги 20та шифохонасида ва уй шароитида даволанганлардир. 

  • Тошкент шаҳрида 678 нафар;
  • Тошкент вилоятида 185 нафар;
  • Самарқанд вилоятида 103 нафар;
  • Қашқадарё вилоятида 102 нафар;
  • Бухоро вилоятида 50 нафар;
  • Андижон вилоятида 35 нафар;
  • Сурхондарё вилоятида 20 нафар;
  • Наманган вилоятида 13 нафар;
  • Сирдарё вилоятида 11 нафар;
  • Фарғона вилоятида 9 нафар;
  • Хоразм вилоятида 2 нафар.

Эслатиб ўтамиз, соғайганлар кўрсаткичи бўйича сўнгги рекорд натижа кеча, 1 август куни қайд этилган бўлиб, ўшанда мамлакатимизнинг турли ҳудудларида 835 нафар бемор тузалганди.
 

Мавзу
Коронавирус Ўзбекистонда
15 март куни Ўзбекистонда коронавирусга чалинган илк бемор аниқланди.
Барчаси
Top