Жаҳон | 20:09 / 03.08.2020
15331
2 дақиқада ўқилади

Мутахассис коронавирусга оммавий иммунитет пайдо бўлиши шартини маълум қилди  

Одамларни гриппдан ҳимоялаш учун ҳар йил унга қарши эмлаш ўтказилади. Мутахассисларнинг фикрича, коронавирусга қарши курашда бундай эҳтиёж йўқ ва бундан ижобий томонларни излаш лозим.

Фото: Sputnik / Мигель Кандела

Жорж Мейсон университети Тизимли биология мактаби (АҚШ) профессори Анча Баранова инсониятда қандай ҳолатда коронавирусга оммавий иммунитет пайдо бўлиши ҳақида сўзлаб берди. 

Олиманинг таъкидлашича, SARS-CoV-2 вируси унга чалинган кўплаб одамларда ўртача иммунитет ҳосил қилади. Бу иммунитет 3 ойдан кейин тўлиқ йўқолади. Айнан шу сабабли коронавирусга қарши антитаналарга асосланган оммавий иммунитетни ҳосил қилиш қийин ҳисобланади.

“Мамлакатнинг бутун аҳолисини карантинга ўтқизиб, 3 ой ичида коронавирусга чалиниб ўтишини ташкиллаштиришнинг иложи йўқ. Айнан шундай вазиятда вирус йўқолади, чунки у тарқалиши мумкин бўлган одам қолмайди. Инсониятни коронавирусга қарши оммавий иммунитет ҳосил қилишига жуда бўлмаса бир йилга ҳимоялай оладиган вакцина яқинлаштириши мумкин”, деб таъкидлаб ўтган Баранова.

Мутахассиснинг фикрича, коронавирусга қарши ҳар йил янги вакцина ишлаб чиқишга ҳожат бўлмайди, чунки SARS-CoV-2 грипп вируси каби тез мутация қилмайди.

“Грипп вирусида тез ўзгаришга улкан қобилият бор, унинг геноми бу учун атайлаб қисмларга бўлинган. У жуда тез мутация қилади. Грипп кўплаб сонда хўжайинлар – чўчқалар, товуқлар, қушларда репликация [ўз-ўзидан кўпайиш] қила олади. Шу сабабли ҳар йил пандемияга айланиши мумкин бўлган гриппнинг янги эпидемияси келади”, деб таъкидлаб ўтган мутахассис.  

Грипп вирусининг муттасил янги штаммлари пайдо бўлиши сабабли унга қарши ҳар йил эмлаш талаб этилади. Бироқ коронавирус билан боғлиқ вазиятда бундай эмас - SARS-CoV-2 мақбул тезлик билан мутация қилади. Мутахассиснинг фикрича, коронавирусга қарши қайта эмлаш ҳар гал янги вакцина билан эмас, балки аввал ишлатилган вакцинанинг ўзи билан ўтказилиши мумкин.

Мавзуга оид