Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда хорижлик талабалар патент олмасдан ишлаши мумкин бўлди
Хорижлик талабаларга ўқишдан бўш вақтларида ҳар қандай корхонада ишлашига рухсат берилади.
Россияда чет эллик талабалар ўқиш давомида ишга кириши осонлашмоқда. Энди улардан махсус рухсатнома ёки патент талаб қилинмайди, деб хабар берди мамлакат таълим вазирлиги матбуот хизмати.
Қайд этилишича, «РФдаги хориж фуқароларининг ҳуқуқий ҳолати тўғрисида»ги қонун кучга киргач, хорижлик талабаларнинг ишга жойлашиши учун ўқув юртидан уларнинг ҳақиқатан Россияда ўқиётганлиги тўғрисидаги маълумотнома бўлса етарли.
«Иш берувчи хорижлик ишчиларни жалб этиш ва улардан фойдаланиш учун рухсат олиши шарт эмас», — дейилади вазирлик хабарида.
Хорижлик талабаларга ўқишдан бўш вақтларида ҳар қандай корхонада ишлашига рухсат берилади. Улар диплом олганларидан сўнг иш берувчи билан шартномани бекор қилишлари лозим.
Илгари чет эллик талабалар фақат таътилда ва фақат ўз ўқув муассасалари базасида ишлаши мумкин эди.
Мавзуга оид
09:20
G7 саммити: Россия нефти ва газига қарши янги санкциялар тайёрланмоқда
22:31 / 16.06.2026
Зеленский Россияга «даҳшатли қиш» билан таҳдид қилди
20:10 / 16.06.2026
Шавкат Мирзиёев Россия ҳукумати раиси билан иттифоқчиликни ривожлантириш масалаларини кўриб чиқди
10:45 / 16.06.2026