17:24 / 07.08.2020
9665

Ғарбий Европа мисли кўрилмаган жазирамага тайёрланмоқда

Англияда 7 август 2020 йилнинг энг иссиқ куни бўлиши кутилмоқда.

Фото: Reuters

Европанинг ғарбий қисмидаги қатор мамлакатлар яқин кунларда ўта жазирама об-ҳавога дуч келади, деб ёзмоқда Европа ОАВ.

 Франциянинг 40дан ортиқ департаментида юқори хавф даражаси эълон қилинди. Мамлакат ғарбида ҳаво ҳарорати 42 даражагача кўтарилиши кутилмоқда. 

Англияда 7 август 2020 йилнинг энг иссиқ куни бўлиши кутилмоқда. Метеорологлар 2019 йил июлда қайд этилган 38,7 даража ҳарорат рекорди янгиланиши мумкинлигини айтишмоқда.

Нидерландияда дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати 32 даражагача етиши кутилмоқда.

Top