Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳиндистонда бортида 191 киши бўлган самолёт ҳалокатга учради
Самолёт қўниш чоғида учиш-қўниш йўлагидан чиқиб кетгани айтилмоқда.
Ҳиндистонда Air India авиакомпаниясининг йўловчи самолёти ҳалокатга учради. Бу ҳақда The Daily Mirror хабар бермоқда.
Хабарда айтилишича, воқеа маҳаллий вақт билан 19:45да (Тошкент вақти билан 20:15да) юз берган. Ҳалокатга учраган самолёт бортида 191 киши бўлган.
Қайд этилишича, самолёт Дубай — Кожикоде (Керала штатидаги шаҳар) йўналишида парвоз қилаётган бўлган.
Самолёт қўниш чоғида учиш-қўниш йўлагидан чиқиб кетгани айтилмоқда. Жабрланганлар ва ҳалок бўлганлар ҳақида ҳозирча маълумот берилмади.