Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда энг катта рангли олмос қазиб олинди
Россиянинг Ёқутистондаги «Эбелях» конида сарғиш-жигарранг тусли, 236 карат вазнга эга кристалл қазиб олинди. Бу мамлакат тарихидаги энг катта рангли олмосдир.
АЛРОСА компанияси томонидан қазиб олинган қимматбаҳо тошнинг ўлчами - 47х24х22 мм. Унинг ёши дастлабки тадқиқотларга кўра 120 – 230 млн йил атрофида.
«Бундай катталикдаги рангли олмос фақат мамлакатимиз тарихидаги ноёб топилма эмас. Яқинда уни мутахассислар томонидан ўрганиш учун Москвага юбордик. Тез орада уни ўз усталаримизга сайқаллаш учун бериш ёки хориж компанияларига сотиш ҳақида қарор қабул қиламиз. Ундан юқори сифатли бир неча бриллиант ясаш имконияти бор», – деди АЛРОСА вакили Павел Винихин.
«Эбелях» олмос кони Саха Республикасининг (Ёқутистон) Анабар дарёси соҳилида жойлашган ва бу ерда авваллари ҳам ноёб қимматбаҳо тошлар топилган. Жумладан, 2017 йилда, бир ой давомида оч сариқ, пушти ва қирмизи-пушти тусли учта ноёб тошлар қазиб олинган. Учаласи ҳам сайқалланиб, бриллиант кўринишида оммага тақдим қилинган. Ўтган йили «Жар-птица» (Firebird) номи берилган ва 20,69 карат вазнли сариқ бриллиант машҳур Graff Diamonds брендига сотилган эди.
Мавзуга оид
10:02 / 13.06.2026
Украина армиясида кенг кўламли ислоҳотлар бошланди
18:11 / 12.06.2026
Uzbekistan Airways ёнилғи танқислиги туфайли Ўзбекистондан Россияга айрим парвозларни қисқартиради
17:21 / 12.06.2026
Россия–Украина урушида фронт чизиғи: ташаббус ким томонда?
09:35 / 12.06.2026