Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ДТМ: Стадионларда ҳам ёпиқ бинолардагидек шароитлар яратилади
ОТМларга кириш имтиҳонлари ўтказиладиган стадионларда барча зарурий шароитлар яратилади, видеокузатув воситалари ўрнатилади, деб маълум қилди Давлат тест маркази бошқарма бошлиғи Барно Ражабов.
«Бундан хавотир олиш керак эмас. Бир абитуриентнинг ўрнига бошқа абитуриент кириб қолиши ҳолатлари бўлишига йўл қўйилмайди. Ҳар бир столда абитуриентлар учун жавоб варақасини тўлдириш бўйича кўрсатмалар бўлади. Стадионлар таблолар, овоз кучайтиргичлар билан таъминланади, тест вақти қачон тугаши ҳақида маълумот олиб туриш учун шароит яратилади», – деди Барно Ражабов 7 август куни АОКАдаги матбуот анжуманида.
ДТМ директори ўринбосари Сардор Ражабов ижтимоий масофа сақлаш шароитида ўтказиладиган имтиҳонда ҳам назоратчилар абитуриентларга керакли ёрдамни кўрсата олишини айтди.
«Агар абитуриентга индивидуал ёрдам бериш керак бўлса ҳам, унинг ёнига бориб ёрдам кўрсатишлари мумкин. Ҳамма ҳимоя кийимларида бўлади», – деди Сардор Ражабов.
Эслатиб ўтамиз, имтиҳонлар 2 сентябрдан бошлаб Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоятлар марказларидаги стадионларда ўтказилади.
Ўқишга қабул қилинган талабалар учун дарслар 1 октябрдан ё анъанавий шаклда, ё масофавий тарзда бошланади.
Мавзуга оид
15:10 / 07.12.2023
Аввал тест ишлаб, кейин қаерда ўқиш танланади – 2024 йилдан абитуриентлар қабули ўзгаради
15:07 / 03.11.2023
Умумтаълим фанларидан ўқишга тавсия этилган дарсликлар рўйхати эълон қилинди
15:01 / 21.09.2023
Максимал балл тўплаб контрактга кирган талабалар грантга ўтказилади
08:22 / 12.09.2023