13:09 / 08.08.2020
10030

Бишкекда барча санитар-назорат постлари олиб ташланди

Бишкек шаҳрига кириш ва чиқишда ўрнатилган барча санитар-назорат постлари олиб ташланди. Бу ҳақда шаҳар мэриясига асосланиб, «Кабар» агентлиги хабар бермоқда.

Қайд этилишича, мазкур қарор Қирғизистон фуқаролар муҳофазаси комиссияси томонидан қабул қилинган. Қарор комиссия раиси, Бишкек шаҳри ҳокими ўринбосари Азиз Алимқулов томонидан имзоланган.

Агентликнинг ёзишича, шаҳарга кириш ва чиқишда жами 12 та пост ўрнатилган бўлиб, у ерда ФВВ, ССВ, ИИВнинг 152 нафар ходими фаолият олиб борган.

Қирғизистонда ўтган суткада 665 киши коронавирусдан тузалгани қайд этилан. Бишкек шаҳрининг ўзида COVID-19дан соғайганлар сони 142 нафарни ташкил этади.

Шу билан бирга, сўнгги 24 соат ичида 8 киши ушбу касалликдан вафот этгани ҳолда пойтахтда бирорта ўлим ҳолати кузатилмаган. Пандемия бошлангандан буён республикада 1459 киши коронавирус қурбони бўлган. Айни пайтда 7050 нафар бемор касалликдан даволанмоқда.

 

Мавзу
Коронавирус
2019 йилнинг декабрь ойи охирида Хитойнинг Ухань шаҳрида номаълум вирус тарқала бошлади. Бу вирус ҳаво орқали одамдан одамга юқади ва ўлимга олиб келади.
Барчаси
Top