Жаҳон | 19:30 / 10.08.2020
6560
1 дақиқада ўқилади

Ҳонгконгда мухолифатчи медиамагнат Жимми Лай ҳибсга олинди

Ҳонгконг полицияси 10 августда мухолифатчи медиамагнат Жимми Лайни ҳибсга олди. У миллий хавфсизликни таъминлаш ҳақидаги янги қонунни бузишда ва “хорижий кучлар билан тил бириктиришда” айбланмоқда. 

Фото: Bloomberg

South China Morning Post нашри маълумотларига кўра, мультимиллионер Коулун яриморолидаги уйида миллий хавфсизлик масалалари билан шуғулланувчи янги махсус бўлинма ходимлари томонидан ҳибсга олинган.

Маълум қилинишича, Лай 2019 йилда Ҳонгконгда экстрадиция ҳақидаги қонунга тузатмалар киритилгандан кейин ҳукуматга қарши авж олган намойишларни қўллаб-қувватлаган ва унинг ташкилотчиларидан бири ҳисобланади.

“Пинго жибао” газетаси эгаси ҳисобланган магнат АҚШ сиёсий элитаси билан яқин алоқаларни қўллаб-қувватлайди.

Ҳонгконгла миллий хавфсизликни таъминлаш ҳақидаги қонун 30 июнда Халқ вакиллари Умумхитой йиғини доимий қўмитаси томонидан қабул қилинган. Ушбу қонун айирмачилик, террорчилик, давлат ҳокимиятига путур етказиш, хорижий кучлар билан тил бириктириш каби жиноятларнинг олдини олишга қаратилган ва бу жиноятлар учун олий жазо сифатида умрбод қамоқ жазосини кўзда тутади. 

Мавзуга оид