Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
I ярим йилликда давлат бюджети даромадлари 58,2 трлн сўмни ташкил этди
2020 йил I ярим йилликда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети даромадлари 58,2 трлн. сўмни ташкил этди ёки ўтган йил мос даврига нисбатан 7,5 трлн. сўмга кўп маблағлар ундирилди.
Молия вазирлиги хабарига кўра, давлат бюджети даромадларининг асосий қисми солиқ ва божхона тушумлари ҳисобига таъминланмоқда. Бунда, солиқсиз даромадларнинг улуши кўпаймоқда, бу энг аввало давлат улушига ҳисобланган дивидендлар тушумининг кўпайиши билан боғлиқ.
Умуман олганда, 2020 йил 1 июль ҳолатига солиқ тушумлари 45,9 трлн. сўмни ташкил этиб, ўтган йил мос даврига нисбатан 6,8 трлн. сўмга (17,2 фоиз) кўп маблағлар ундирилган.
Иқтисодий фаолликнинг пасайиши ва коронавирус пандемияси даврида берилган солиқ имтиёзлари сабабли II чоракда солиқ даромадларининг пасайишига қарамасдан жами солиқ тушумлари миқдори I ярим йилликда ўсди, дейилади вазирлик шарҳида.
Мавзуга оид
11:57 / 04.05.2026
Ўзбекистонликларнинг қуёш электр энергиясини сотишдан олган даромади 9 баробарга ошди
21:32 / 01.05.2026
Аҳоли даромадларининг ошиши секинлашди. Пойтахт ва ҳудудлар ўртасидаги тафовут янада катталашган
12:47 / 25.04.2026
Уолл-стритда рекорд даромад қайд этилди
16:45 / 13.03.2026