08:10 / 10.08.2020
4332

Хоразмдаги спорт мактаблари ҳам вақтинчалик шифохоналарга айлантирилди

Мамлакатда COVID-19 пандемиясига қарши курашиш мақсадида жойларда касалларга бирламчи тиббий ёрдам кўрсатиш ва даволаш мақсадида ташхислаш ва саралаш тақсимот пунктлари очилмоқда.

Фото: Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги матбуот хизмати

Хоразм вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси тасарруфидаги спорт таълим муассасалари иншоотлари коронавирус инфекциясига чалинган беморларни даволаш учун махсус марказларга айлантирилмоқда.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, шу кунга қадар Урганч ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатининг 4 та спорт залида 718 ўринли, Хива шаҳридаги Олимпия ва миллий спорт турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатининг кураш залида 132 нафар коронавирус ташхиси қўйилган беморларни қабул қилиши учун мослаштирилмоқда.

Мазкур вақтинчалик шифохоналарда беморлар шифокорлар назоратида бўлиб, тегишли муолажалар олади. 

Top