19:28 / 11.08.2020
28954

Коронавирус юқтириб олиш хавфини пасайтирувчи усул топилди

Олимлар оғизни чайиш коронавирус юқтириб олиш хавфини сезиларли даражада пасайтиришини аниқлашди. Бироқ, бу усул вирусни бутунлай ўлдирмайди.

Фото: AP

Германиянинг Рур университети олимлари дорихоналарда сотилувчи ва турли таркибга эга 8та суюқликни тестдан ўтказишди. Тадқиқотчилар ҳар бир суюқликни COVID-19 зарралари билан аралаштириб, 30 сония давомида чайқаб, оғиз чайиш ҳолатини моделлаштириб кўришди.

Эксперимент барча суюқликлар вируснинг дастлабки титрини камайтирганини кўрсатди. Аралашма қаторасига уч марта чайқалган ҳолатда эса титр шу даражада камайдики, ҳатто вирусни аниқлаш имкони бўлмай қолди.

Олимларнинг таъкидлашича, оғиз чайқаладиган суюқликлар вирусни батамом ўлдирмайди, балки унинг тарқалиш хавфини камайтиради.

«Оғизни чайқаш ҳужайраларда вируснинг кўпайишини бартараф қилолмайди. Аммо қисқа муддатли истиқболда вирус юқиш эҳтимоли энг юқори бўлган оғиз ва томоқда тарқалишини камайтириши мумкин», - деди университетнинг етакчи олими Тони Мейстер.

Мавзу
Коронавирус
2019 йилнинг декабрь ойи охирида Хитойнинг Ухань шаҳрида номаълум вирус тарқала бошлади. Бу вирус ҳаво орқали одамдан одамга юқади ва ўлимга олиб келади.
Барчаси
Top