Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Xiaomi дунёдаги илк шаффоф телевизорни сотувга чиқаради
Хитойнинг Xiaomi компанияси дунёдаги серияли ишлаб чиқарилувчи илк шаффоф телевизор - Xiaomi Mi TV LUX OLED Transparent Edition’ни тақдим қилди. Телевизор 55 дюймли дисплейга эга бўлиб, нархи 7,2 минг долларни ташкил қилади.
Дисплей қалинлиги бор-йўғи 5,7 ммни ташкил қилади. Телевизорда процессор сифатида Xiaomi учун махсус тайёрланган MediaTek 9650 ўрнатилган.


Янги телевизорда TOLED-дисплейлар технологияси қўлланган. Бундай экранларда шаффоф компонентлар қўлланиб, диодларга орқадан ёруғланиш талаб этилмайди. Шу сабабли телевизордаги тасвир гўёки ҳавода сузаётгандек кўринади.
Телевизор Always On Display функциясига эга бўлиб, унинг эвазига зарур ахборот экранда телевизор ўчиқ ҳолатда бўлганда ҳам акс этади.
Телевизор мутлақ шаффофлиги сабабли ўчиқ ҳолатда оддий ойнага ўхшайди.

Таъкидланишича, ушбу қурилма расман дунёдаги илк шаффоф телевизор ҳисобланмайди, чунки аввалроқ Panasonic, LG ва Samsung бундай телевизор концептларини тақдим қилган. Бироқ улар концептлигича қолиб кетган.
Xiaomi’нинг янги телевизорини эса истаган одам сотиб олиши мумкин. У Хитойда 16 августдан сотувга чиқарилади.
Мавзуга оид
11:40 / 12.06.2026
Xiaomi Tesla ва BYDʼга қарши янги модел билан чиқмоқчи
15:00 / 04.06.2026
Xiaomi 17T серияси тақдим этилди — эмоциялар, концертлар ва шаҳар ҳикояларини тасвирга олиш учун смартфонлар
00:56 / 20.04.2026
Xiaomi янги ноутбукларини сотувга чиқарди
22:37 / 29.03.2026