Жамият | 14:03 / 14.08.2020
15347
1 дақиқада ўқилади

Лукашенко Беларусни тарк этгани ҳақидаги миш-мишларни инкор қилди

Беларусь президенти Александр Лукашенко «тирик экани ва хорижга чиқиб кетмагани» ҳақида гапирди.

Фото: БелТА

Давлат раҳбари қурилиш соҳаси фаолиятига бағишланган йиғилишда шу ҳақда баёнот берди.

«Биринчидан, мен тирикман ва хорижга кетмадим. Баъзилар миш-миш тарқатганидек «мамлакатни тарк этмадим». Бугун 14 август ва қурилиш соҳаси фаолиятига бағишланган йиғилишни ўтказяпмиз», - деб президент сўзларини келтирмоқда БелТА агентлиги.

Шунингдек, Лукашенко корхона ва ташкилотлардаги иш ташлашлар ва намойишларга ҳам муносабат билдирди.

«Агар ҳозир тўхтаб қолсак, кейинчалик ишлаб чиқаришни жонлантира олмаймиз», - деб огоҳлантирди у.

Беларусда 9 август куни ўтказилган президент сайловининг расмий натижалари эълон қилинганидан буён норозилик акциялари давом этмоқда. Намойишчилар милиция билан тўқнашмоқда, иштирокчилар ҳибсга олиняпти. Кундуз куни эса беларусликлар гуллар билан тинч акция ўтказиб, «бирдамлик занжири»ни ҳосил қилишмоқда.

Мавзуга оид