21:21 / 16.08.2020
5091

Ҳэмилтон афсонавий Шумахернинг рекордини ортда қолдирди

Британиялик пойгачи Льюис Ҳэмилтон “Формула-1” пойгаларининг навбатдаги босқичи - Испания гран-присида ғалабани қўлга киритди. Босқич Барселонанинг “Каталунья” автодромида ўтказилди.

Фото: EPA-EFE/Alejandro Garcia

Ҳэмилтон ушбу ғалаба эвазига ғолиблар шоҳсупасига 156-марта кўтарилди ва бу борада афсонавий пойгачи Михаэл Шумахерни (155 марта) ортда қолдирди. Пойгачи фаолиятидаги 88-ғалабани қўлга киритиб, Шумахернинг рекордига (91 марта) яқинлашиб қолди. 

Марра чизиғини иккинчи бўлиб “Ред Булл” аъзоси Макс Ферстаппен, учинчи бўлиб “Мерседес”нинг яна бир аъзоси Валттери Боттас кесиб ўтди.

Пойгаларда 132 очко билан Ҳэмилтон етакчилик қилмоқда, унинг кетидан Ферстаппен (95 очко) ва Боттас (89 очко) келмоқда.   

“Формула-1”нинг кейинги босқичи 28-30 август кунлари Бельгияда бўлиб ўтади.

Top