Бартомеу: «Сетьен истеъфога чиқарилди»
«Барселона» бош мураббийи Кике Сетьен истеъфога чиқарилди. Бу ҳақда клуб президенти Хосеп Бартомеу «Tiempo de Juego» нашрига маълум қилган.
«Сетьен истеъфога чиқарилди», деган Бартомеу қисқа қилиб.
Маълум бўлишича, «Барселона» бу борада эртага расман эълон қилади. 61 ёшли Сетьен январдан буён «Барселона»ни бошқариб келаётганди. У Каталония клуби мураббийлигига «Бетис»дан келганди.
Эртага Сетьен билан бирга клубнинг спорт директори Эрик Абидалнинг ҳам истеъфоси эълон қилиниши кутилмоқда. «Барселона» бош мураббийлигига асосий номзод сифатида Маурисио Почеттино қаралмоқда. Клуб у билан 1+1 кўринишида шартнома имзолаши айтилган.
Шунингдек, Рональд Куман, Массимилиано Аллегри ва Тьери Анри ҳам «Барселона» бош мураббийи бўлиши мумкин.
Мавзуга оид
11:50
«Сити» яна 4 та гол ўтказди, «Барса» камбэк қурбони. Кун ўйинлари
13:34 / 11.11.2024
«Барса» ўйинида можароли қарор, Шомуродов яна мураббийсиз қолди. Кун ўйинлари
12:28 / 07.11.2024
«Вилла» ўйинида аҳмоқона пеналти, «Барса» истаганча гол урмоқда. Кун ўйинлари
12:26 / 04.11.2024