13:34 / 18.08.2020
63761

Сурхондарёда юз берган ЙТҲ оқибатида 6 киши ҳалок бўлди

ЙТҲ юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Жорий йилнинг 17 август куни соат 16:00ларда, Сурхондарё вилояти Жарқўрғон тумани “Ғур-Ғур” маҳалласи ҳудудидан ўтувчи М-41 “Термиз-Жарқўрғон” автомобиль йўлининг 1591-километрида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабарига кўра, ҳайдовчи, 1990 й.т. У.А. Cobalt русумли транспорт воситасида қувиб ўтиш қоидаларини бузиб, бошқарувни йўқотиши оқибатида қаршисидан келаётган ҳайдовчи, 1993 й.т. С.Н. бошқарувидаги Spark русумли транспорт воситаси билан тўқнашиб, ЙТҲ содир этган.

ЙТҲ натижасида, Spark русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси, 27 ёшли С.Н. ва ушбу автомобиль йўловчиси, 30 ёшли М.Т. ҳамда Cobalt русумли автомобиль йўловчилари, 31 ёшли С.Ш. ва 2020 йил июнь ойида туғилган 2 ойлик М.А. воқеа жойида вафот этишган.

Шунингдек, Spark русумли автомобиль йўловчиси, 26 ёшли Г.Х. ва Cobalt русумли автомобиль йўловчиси, 5 яшар М.А. оғир тан жароҳатлари олиб шифохонада вафот этишган.

Spark русумли автомобиль йўловчилари, 30 ёшли Н.Х., 23 ёшли А.Э., Cobalt русумли автомобиль ҳайдовчиси, 30 ёшли У.А. ва ушбу автомобиль йўловчилари, 1 ёшли А.У., 23 ёшли М.Р. ҳамда Р.И. тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Жарқўрғон тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди (одамлар ўлимига олиб келган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

“Барча йўл ҳаракати қатнашчиларидан йўлларда ҳаракатланганда қоидаларга амал қилишларини, ўзи ва ўзгалар ҳаётини хавф остига қўймасликларини сўраб қоламиз”, - дейилади маълумотда.

Top