Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Евроиттифоқ Беларусдаги сайлов натижаларини тан олмади
Германия канцлери Ангела Меркелнинг сўзларига кўра, "Беларусдаги сайловлар ғирром ва адолатсиз ўтганига шубҳа йўқ".
Евроиттифоқ Беларусь ҳукумати томонидан эълон қилинган президентлик сайлови натижаларини тан олмайди, деди Еврокенгаш раҳбари Шарль Мишель фавқулодда видеосаммит якунида.
Бундан ташқари, ЕИ "республикадаги зўравонликлар ва сайловдаги сохтакорликлар учун жавобгар шахсларга нисбатан" санкциялар киритади.
Мишель Минскни куч ишлатмасдан инқироздан чиқиш йўлини топишга чақирди ва ЕИ "ҳокимиятнинг тинч йўл билан берилиши"да кўмаклашишини билдирди.
Шунингдек, беларусь халқи учун 53 миллион евро ажратилиши эълон қилинди.
Германия канцлери Ангела Меркель ҳам ана шундай баёнот берди.
Унинг сўзларига кўра, "Беларусдаги сайловлар ғирром ва адолатсиз ўтганига шубҳа йўқ".
Аввалроқ Беларусь президентлигига собиқ номзод Светлана Тихановская Еврокенгашни республикадаги сайлов натижаларини тан олмасликка чақирганди.
Мавзуга оид
08:58 / 04.06.2026
Украинанинг ЕИга аъзо бўлиши йўлида муҳим қадам ташланди
09:00 / 01.06.2026
Лукашенко: “Украинадаги воқеалар Арманистон учун сабоқ бўлиши керак”
19:55 / 29.05.2026
Европа Иттифоқи Temu’ни 200 млн евро жаримага тортди
08:47 / 28.05.2026