Сўмнинг график кўринишини жорий этиш таклиф қилинмоқда
Марказий банк томонидан дизайнерлик танловини ўтказиш орқали Ўзбекистон миллий валютаси - сўмнинг график кўриниши лойиҳасини ишлаб чиқиш таклиф қилинмоқда.
“Менинг фикрим” жамоавий мурожаатлар порталида Ўзбекистон миллий валютаси - сўмнинг график кўринишини жорий этиш ҳақида петиция жойлаштирилди.
Қайд этилишича, мамлакатда сўнгги йилларда барча соҳаларда кенг кўламли ислоҳотлар олиб борилмоқда. Ҳозирги вақтда миллий валюта билан Интернет сайтларда ва турли онлайн дўконларда электрон тўловлар амалга оширилмоқда. Сўм транзакцияларда UZS шаклида кўрсатилади. Шунингдек, супермаркетларда ва бошқа савдо нуқталарида ҳам сўм тўлиқ ёзилади.
“Шу сабабли, бошқа мамлакатлар қатори бизда ҳам сўмнинг график кўринишини жорий этиш керак. Мисол учун, Қозоғистонда тенге ₸ кўринишида, Қирғизистонда сом ⊆ кўринишида, Европа Иттифоқида евро € кўринишида ва ҳ.к. Сўмнинг график белгиси жорий қилинса, матнларда ҳам белгилар қисқариб сўмни ёзиш қулайлашади. Пештахталарда нархлар шрифти ҳажми катталашади”, - деб ёзади мурожаат муаллифи.
Марказий банк томонидан дизайнерлик танловини ўтказиш орқали Ўзбекистон миллий валютаси - сўмнинг график кўриниши лойиҳасини ишлаб чиқиш таклиф қилинмоқда.
Мавзуга оид
10:03 / 02.09.2024
“Халқ назорати” портали орқали қилинган мурожаатлар сони 45 мингдан ошди
17:55 / 28.08.2024
Кўп квартирали уйларнинг бошқарувчилари судга мурожаат қилганда давлат божини тўлашдан озод қилинади
18:00 / 03.07.2024
Сўм – 30 ёшда. Миллий валюта қандай шароитда муомалага чиқарилган эди?
08:34 / 16.05.2024