Жаҳон | 20:08 / 22.08.2020
16790
1 дақиқада ўқилади

Коронавирус: БМТ улкан миқёсдаги очарчилик юз беришидан ташвишланмоқда

83 мамлакатда пандемия оқибатларини юмшатиш бўйича гуманитар фаолиятни амалга ошириш учун яқин ярим йил давомида 5 млрд доллар атрофида маблағ керак бўлади.

Фото: EPA

Коронавирус пандемияси сабабли дунё улкан миқёсдаги очарчиликка рўбарў келиши мумкин. Бу ҳақда БМТнинг Жаҳон озиқ-овқат дастури (ЖООД) раҳбари Дэвид Бисли маълум қилди.

Бислининг сўзларига кўра, мавжуд барча маълумотлар, шунингдек, ЖООДнинг озиқ-овқат танқислигига дуч келадиган инсонлар сонининг 80 фоизга ўсиши тўғрисидаги прогнози "ҳақиқий ҳалокат содир бўлишини кўрсатмоқда".

Унинг айтишича, 83 мамлакатда пандемия оқибатларини юмшатиш бўйича гуманитар фаолиятни амалга ошириш учун ЖООДга яқин ярим йил давомида 5 млрд доллар атрофида маблағ керак бўлади.

Ташкилотнинг маълумот беришича, айниқса Лотин Америкаси, Шарқий ва Марказий Осиёда оғир вазият юзага келмоқда.

БМТ тизимига кирувчи Жаҳон озиқ-овқат дастури 1963 йилда ривожланаётган мамлакатларга озиқ-овқат ёрдами етказиш мақсадида ташкил этилган. ЖООД доирасидаги лойиҳалар бу мамлакатларнинг иқтисодий-ижтимоий ривожланишига кўмаклашиши лозим.

Мавзуга оид