ЖССТ болалар ҳимоя ниқоблари тақишлари керак бўлган минимал ёшни маълум қилди
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти болаларнинг ҳимоя ниқоблари тақиши бўйича ўз тавсияларини берди. Уларга кўра, 12 ёшдан катта болаларгагина ниқоб тақиш мажбурий ҳисобланади. 5 ёшгача болалардан ниқоб тақишни талаб қилиш керак эмас.
“5 ёшгача ва ундан кичик болалардан ниқоб тақишни талаб қилиш керак эмас. Бу боланинг хавфсизлиги ва манфаатларига ҳамда ниқобни минимал ёрдамда тегишлича қўллай олишига асосланган”, дейилган ЖССТ тавсиясида.
6 ёшдан 11 ёшгача болаларнинг ниқоб тақишида бир нечта омилларни ҳисобга олиш лозим: ҳудудда коронавируснинг тарқалганлиги даражаси, болаларнинг ниқобдан фойдалана олиши ҳамда ниқобнинг боланинг таълим олиши ва руҳий ривожланишига таъсири.
12 ёшдан катта болалар эса катталар ниқоб тақишлари керак бўлган шароитларда ниқоб тақишлари шарт. “Мисол учун, болалар 1 метрдан каттароқ ижтимоий масофага риоя қила олмаганларида ёки коронавирус тарқалиши даражаси юқори бўлган ҳудудларда”, дейилган ЖССТ тавсиясида.
Мавзуга оид
00:28 / 19.09.2024
Дунёда бир ой ичида қарийб 50 минг кишида вабо аниқланди
13:54 / 18.09.2024
Коронавируснинг янги варианти ХЕC тарқалмоқда: у олдингиларидан қандай фарқ қилади?
21:15 / 13.09.2024
ЖССТ маймунчечакка қарши биринчи вакцинани тасдиқлади
15:54 / 07.09.2024