Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бўстонлиққа олиб борувчи йўлда «Мотоцикл» тадбири ўтказилди
Тадбир давомида 20 дан ортиқ мотоцикллар тўхтатилди. Улардан 7 тасига нисбатан белгиланган тартибда маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.
Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ томонидан дам олиш куни вилоятнинг 4Р12 “Бектемир-Чорбоғ” автомобиль йўлида “Мотоцикл” деб номланган тадбир ўтказилди.
Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати хабарига кўра, ЙҲХ бошқармасида ишлаб чиқилган махсус режага асосан Юқори Чирчиқ ва Бўстонлиқ туманлари ҳудудида гуруҳлар ташкил этилди. Ушбу гуруҳларга бириктирилган ЙПХ инспекторлари ҳар бир мотоциклни тўхтатиб, ҳайдовчиларининг ҳужжатларини текшириш асносида улар билан “Йўл ҳаракати қоидалари” талаблари юзасидан суҳбатлар ўтказишди. Ҳаракат вақтида тезлик талабларига қатъий амал қилиш зарурлиги, тезликни ошириш қандай салбий оқибатларни келтириб чиқариши мумкинлиги ҳар бир ҳайдовчига тушунтирилди.

Тадбир давомида 20 дан ортиқ мотоцикллар тўхтатилди. Улардан 7 тасига нисбатан белгиланган тартибда маъмурий баённомалар расмийлаштирилди. Ҳайдовчиларининг тегишли ҳужжатлари бўлмаганлиги сабаб 5 та мотоцикл вақтинчалик жарима майдонига киритилди. Бундан ташқари 3 та ҳолатда мотоциклларнинг давлат рақам белгиларини яшириб олганлиги аниқланди.

Бундан ташқари, ушбу 4Р12 “Бектемир-Чорбоғ” автомобил йўлида мотоциклларнинг тез ҳаракатланишини ҳисобга олиб, мунтазам равишда махсус автоматлаштирилган фото қайд этиш техника воситалари ишлатилмоқда. Ушбу фоторадарларга жорий йилнинг ёз ойи бошидан буён 65 та мотоцикллар томонидан тезликни меъёридан ошириш ҳолати аниқланган. Буларнинг ҳаммаси аҳоли яшаш жойида яъни 70 км/соат тезлик белгиланган жойда 110 км/соат тезликдан ортиқ тезлик билан ҳаракатланганлар.


Мисол учун, жорий йилнинг 6 август куни Юқори Чирчиқ туманидан ўтувчи 4Р12 “Бектемир-Чорбоғ” автомобил йўлининг 16-километрида Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманида истиқомат қилувчи фуқарога тегишли бўлган “Хонда” русумли мотоцикл 70 км/соат тезлик белгиланган жойда 166 км/соат тезлик билан ҳаракатланган.

Жорий йилнинг 10 июл куни эса, Юқори Чирчиқ туманидан ўтувчи 4Р12 “Бектемир-Чорбоғ” автомобил йўлининг 34-километрида Тошкент шаҳри Олмазор туманида истиқомат қилувчи фуқарога тегишли бўлган “Сузуки” русумли мотоциклда 146 км/соат тезлик билан ҳаракатланган. Ушбу мотоцикл эгаларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик кодексининг 128-3-моддаси 3 қисмига биноан базавий ҳисоблаш миқдорининг 9 баробарида жарималар белгиланиб, жарима қарорлари яшаш манзилларига жўнатилди.
Мавзуга оид
20:58 / 24.11.2025
Чорбоғ йўлида мотоцикл ҳайдовчиси ЙТҲга учраб, вафот этди
11:09 / 03.11.2025
Скутер ва мотоциклларга “права”ни қандай олиш мумкин ва бу қанчага тушади?
17:53 / 12.07.2025
Тошкентда ЙПХ ходими хизмат машинасида мотоциклчи билан пойга ўйнади
18:09 / 08.06.2025