Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Грузияда микроавтобуснинг жарликка қулаши оқибатида 17 киши ҳалок бўлди
Грузия шимолида йўловчи микроавтобусининг жарликка қулаши оқибатида 17 киши ҳалок бўлди.
Автоҳалокат 23 август кечки пайт юз берган. Автобус тоғларда жойлашган Шатили қишлоғи яқинида 80 метрлик баландликдан жарликка қулаган. Дастлабки маълумотларга кўра, микроавтобус ичида тбилисилик сайёҳлар бўлган.
Қутқарувчилар 3 кишини тирик топишган. Улар жиддий жароҳатлар билан шифохонага етказилган.
Гувоҳларнинг таъкидлашича, автобусда 20 киши – 17 аёл ва 3 эркак бўлган. Mercedes-Benz Sprinter микроавтобуси жуда тез ҳаракатланган ва йўл четида турган бўш автомобил билан тўқнашиб, сўнгра жарликка қулаган.
Воқеа жойида қидирув-қутқарув ишлари олиб борилган. Воқеа жойига Грузия ички ишлар вазири ўринбосари Иосиф Челидзе ва Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хизматлари раҳбари Темур Мгебришвили келган. Грузиянинг биринчи шахслари қурбонларнинг яқинларига ҳамдардлик билдиришган.
Шатили қишлоғи Хевсурети областида жойлашган бўлиб, ўзининг қадимий тош миноралари билан ном чиқарган. Ёзда бу ерга минглаб сайёҳлар ташриф буюради. Таъкидланишича, Шатилига олиб борувчи йўл Грузиядаги энг хавфлиларидан бири ҳисобланади.
Мавзуга оид
19:07 / 23.05.2026
Ўсмир светофорда ҳам тўхтамаган: Қўқондаги мудҳиш автоҳалокат тафсилотлари
14:29 / 03.05.2026
Халқаро қидирувдаги шахс Грузиядан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди
15:10 / 30.04.2026
Самарқанд шаҳридаги автоаварияда ППХ ходими ҳалок бўлди
20:28 / 18.06.2025