Усэйн Болт коронавирус юқтириб олди
Ямайкалик спортчи 21 август куни машҳур шахслар билан биргаликда ўзининг 34 ёшга тўлганини нишонлаганди.
Югуриш бўйича саккиз карра олимпия чемпиони Усэйн Болт коронавирус юқтириб олди. Бу ҳақда Daily Mail хабар бермоқда.
Нашрнинг ёзишича, ямайкалик спортчи 21 август куни ўзининг 34 ёшга тўлганини нишонлаганидан сўнг орадан бир неча кун ўтиб коронавирусга топширган тести мусбат чиққан. Туғилган кун тантанасида кўплаб таниқли шахслар қатнашган. Улар орасида «Манчестер Сити» ва Англия терма жамоаси ҳужумчиси Раҳим Стерлинг ҳам бўлган.
Болт ҳозирда изоляцияда. Унинг саломатлиги борасида батафсил маълумот берилмаяпти.
Болт 2017 йил августда енгил атлетикадаги фаолиятини якунлаган. Сўнгра эса профессионал футболчи бўлишга уриниб кўрди, аммо 2019 йил январда спортдан кетишини эълон қилди.
Болт — югуриш бўйича 9 карра олимпия ва 11 карра жаҳон чемпиони. У шунингдек, 100 метр (9,58 сония) ва 200 метрга (19,19 сония) тез югуриш бўйича ҳам амалдаги рекорд соҳиби ҳисобланади.
Мавзуга оид
10:06 / 16.02.2023
Ковиддан кейинги синдром бир неча ой ичида ўзини намоён қилиши мумкин — мутахассис
03:31 / 16.02.2023
Коронавируснинг келиб чиқиши бўйича ЖССТ суриштируви тўхтаб қолди
10:02 / 31.01.2023
ЖССТ пандемия тугаганини эълон қилишига айрим ҳудудлардаги вазият тўсқинлик қилмоқда
23:06 / 16.01.2023