Жамият | 14:38 / 25.08.2020
2671
1 дақиқада ўқилади

Аҳмад Дониш кўчасининг бир қисми 1 сентябргача ёпилди

Юзага келиши мумкин бўлган тирбандликларнинг олдини олиш мақсадида ҳайдовчиларга айланма йўллардан фойдаланиш тавсия этилган.

Тошкент шаҳри Юнусобод туманидаги Аҳмад Дониш кўчасининг Янгишаҳар кўчасидан ТҲАЙ кўчасигача бўлган қисми 1 сентябрь кунига қадар ёпилади.

Пойтахт ҳокимлиги томонидан эълон қилинган маълумотда айтилишича, бунга таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилиши сабабдир.

Қайд этилишича, Mega Planet савдо кўнгилочар маркази яқинидаги чорраҳа ҳам бу муддат ичида ёпиқ бўлади.

Юзага келиши мумкин бўлган тирбандликларнинг олдини олиш мақсадида ҳайдовчиларга айланма йўллардан фойдаланиш тавсия этилган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид