Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ростов ва Самарадан фуқаролар поезд орқали қайтарилмоқда
Ватанга қайтиб келганидан сўнг Ўзбекистон фуқаролари карантинда бўлишлари шарт.
Республика махсус комиссияси Ўзбекистон фуқароларини Россия Федерациясининг Шимолий Кавказ ва Жанубий федерал округларидан ҳамда Самара вилоятидан олиб келиш учун “Тошкент-Ростов-Дон-Тошкент” ва “Тошкент-Кинель-Тошкент” темир йўл рейсларини ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилди.
Ўзбекистоннинг Ростов-Дон шаҳридаги Бош консулхонаси берган маълумотга кўра, 23 август куни 927 нафар юртдошларимиз билан поезд “Первомайская” станциясидан Ўзбекистонга жўнаган.
Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги Бош консулхонаси хабар қилишича, ватандошларни олиб келиш учун “Ўзбекистон темир йўллари” AЖ поезди Самара вилоятининг “Кинель” станциясига 24 август куни етиб келиши режалаштирилган.
Ватанга қайтиб келганидан сўнг Ўзбекистон фуқаролари Республика махсус комиссияси томонидан белгиланган талабларга қатъий риоя қилган ҳолда карантинда бўлишлари шарт, дейилади Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги маълумотида.
Мавзуга оид
11:55 / 04.06.2026
Чипта етишмовчилиги ва вагонлардаги санитар ҳолат – транспорт вазири темирйўлдаги муаммолар ҳақида
11:05 / 31.05.2026
Украина Россияни Қрим билан боғловчи трассага ҳужум қилмоқда
22:23 / 19.04.2026
Ростовда цирк томошаси пайтида йўлбарс томошабинлар орасига кириб олди
14:15 / 01.04.2026