Жамият | 17:03 / 26.08.2020
19164
2 дақиқада ўқилади

Департамент: «Меҳр-шафқат ва саломатлик» жамоат жамғармасидаги талон-торожликлар фош этилди

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Шайхонтоҳур туман бўлими томонидан Ўзбекистон “Меҳр-шафқат ва саломатлик” жамоат жамғармаси фаолияти юзасидан терговга қадар текширув ўтказилган.

Маҳкама хабарига кўра, жамғарма директори Aсрол Мирзаҳмедов ва бошқалар ўзаро олдиндан тил бириктириб, дори воситалари ва тиббиёт ускуналарини қиммат нархларда сотиб олиб, жамғарманинг 2,8 млрд сўм маблағларини талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан жамғарма директори Aсрол Мирзаҳмедов ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

"Меҳр-шафқат ва саломатлик" жамоат фонди бир неча йиллардан буён аҳолининг ижтимоий муҳофазага муҳтож, якка-ёлғиз, ногирон қатламларини қўллаб-қувватлаб келмоқда.

"Ҳар йилги харажатлар сметаси бир неча миллиард сўмни ташкил қилади. Айнан коронавирусга қарши кураш доирасида бу фондга эътибор кучайиб, унинг аҳамияти кескин ошиб кетди", – деган эди Асрол Мирзаҳмедов Kun.uz'га берган интервьюсида.

Мавзуга оид