Спорт | 18:05 / 26.08.2020
11336
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон миллий жамоасидан чақирув олган футболчилар рўйхати эълон қилинди

Ўзбекистон миллий жамоаси 30 августдан 4 сентябрга қадар Тошкентда ўқув-машғулот йиғини олиб боради, дея хабар бермоқда ЎФА расмий сайти.

Фото : KUN.UZ

Бош мураббий Вадим Абрамов мазкур йиғинга маҳаллий клублардан 26 нафар футболчини чақирди

ФИФА сентябр ойидаги ФИФА кунларини 2022 йил январ ойига кўчирганлиги, пандемия шароитида парвозларни амалга оширишдаги қийинчиликлар ва бошқа чекловлар сабаб хорижий чемпионатларда тўп сураётган ўзбекистонлик футболчилар ушбу йиғинга жалб этилмади. 

Йиғин доирасида миллий жамоамиз Тожикистон вакилларига қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушади. Учрашув 3 сентябр куни “Локомотив” стадионида бўлиб ўтиши режалаштирилган. 

Миллий жамоага энг кўп футболчи «Бунёдкор» клубидан таклиф этилган – 6 нафар. «Насаф»дан 5, «Пахтакор» ва  «Қўқон-1912»дан 4 нафардан футболчи чақирилган.

Йиғинга чақирилган футболчилар рўйхати:

Дарвозабонлар:
Элдор Суюнов (Пахтакор)
Ботирали Эргашев (Қўқон-1912)
Абдувоҳид Неъматов (Насаф)

Ҳимоячилар:
Ҳусниддин Алиқулов (Насаф)
Анзур Исмоилов (Пахтакор)
Игорь Голбан (Навбаҳор)
Исломжон Қобилов (Бунёдкор)
Иброҳимхалил Йўлдошев (Бунёдкор)
Ҳожиакбар Алижонов (Пахтакор)
Мурод Холмуҳаммедов (Қўқон-1912)
Санжар Қодирқулов (Бунёдкор)

Яримҳимоячилар:
Нурулло Тўхтасинов (Бунёдкор)
Лутфулла Тўраев (Бунёдкор)
Аброрбек Исмоилов (Пахтакор)
Азизбек Турғунбоев (Навбаҳор)
Фаррух Икромов (Бунёдкор)
Ҳожимат Эркинов (ОКМК)
Искандар Шайқулов (Сўғдиёна)
Ойбек Бозоров (Насаф)
Акмал Мозговой (Насаф)
Қувондиқ Рўзиев (Қўқон-1912)
Суҳроб Бердиев (Қўқон-1912)
Ҳусниддин Ғофуров (Сурхон)

Ҳужумчилар:
Бобир Абдухолиқов (Насаф)
Шаҳзодбек Убайдуллаев (Металлург)
Темурхўжа Абдухолиқов (Локомотив).

Мавзуга оид