UZTELECOM мобил тармоғининг абонент базаси 6 миллионга етди!
«Ўзбектелеком» АК Uzmobile филиали марказий офисида фахрий 6 миллионинчи абонентни табриклаш маросими бўлиб ўтди.
Уяли алоқа инсонлар ҳаётининг ажралмас қисмига айланиб бўлиб, оилавий ришталардан тортиб то иш жараёнига қадар ҳар бир соҳани тўлиқ бошқариш имконини беради. Шундай қилиб, алоқани танлаган ҳолда абонент ҳаёт сифати, қулайлик ва ишончлиликни танлайди.
Шу кунларда, Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 29 йиллиги арафасида, UZTELECOM компаниясида муҳим воқеани – 6 миллионинчи уяли алоқа абоненти уланишини гувоҳи бўлдик!
«Биз учун 6.000.000 – бу шунчаки рақам эмас! Биринчидан, бу меҳнатсеварлик, инновацион ғоялар ва таклифлар, янгиланиш ва модернизация қилиш, бажарилган вазифалар ва лойиҳалар натижасидир. Шубҳасиз, бундай улкан ютуқлар тармоқни янада ривожлантиришга, абонентларимиз учун зарур ва тенги йўқ бўлиб қоладиган янги тарифлар ва хизматларни ишлаб чиқишга туртки беради» - дея таъкидлади «Uzmobile» филиали директорининг ўринбосари Жавлон Исломов.
Бу йил миллий оператор GSM мобил тармоғи ишга туширилганининг беш йиллигини нишонлади. 2015 йил апрел ойида ташкил этилганидан бери UZTELECOM бутун мамлакат бўйлаб фақат юқори сифатли ва ишончли мобил алоқа хизматларини кўрсатишга интилиб, халқнинг меҳрини ва ишончини қозонмоқда. 6 миллионлик кўрсаткичга эришиш – бунинг мутлақ исботидир.
«Статистика ва рақамлар барчасини тасдиқлаб келмоқда. GSM тармоғи роппа-роса 5 йил олдин ишга туширилган ва оператор учун қисқа вақт ичида компаниянинг техник имкониятлари мамлакатимиз аҳолисининг 90% дан кўпроғини сифатли мобил алоқа ва интернет билан таъминлай оладиган база станциялари сони 11.000 дан ортиқ бўлди. Ва биз бу билан чекланиб қолмаймиз» - деди Маркетинг коммуникациялари ва брендни ривожлантириш хизмати раҳбари Жаҳонгир Адилов.
Шундай қилиб, 3G/4G технологиялари бўйича мобил алоқа тармоғини кенгайтириш ва модернизация қилиш бўйича 2020 йилга режалаштирилган кенг кўламли тадбирларга кўра, олти ой ичида миллий операторнинг техник жамоаси ушбу лойиҳани якунлашга муваффақ бўлиб, натижада республиканинг барча ҳудудларида 3 мингдан ортиқ муомаладаги база станциялари янгиланди ва модернизация қилинди. Бу ўз навбатда қамров сифатини сезиларли даражада яхшилади ва 4G LTE технологиясини янада арзонроқ қилиш имкониятини яратди.
Ўз ишини самарали ва имтиёзли шартларда бажаришга интилиб, UZTELECOM тақдим этилаётган хизматлар турини доимий равишда такомиллаштириб келмоқда. Йил давомида компания кўплаб янгиликларни тақдим этди: соддалиги туфайли барчани юрагидан жой олган ҳамёнбоп ва оммавий «ОДДИЙ 10» тариф режаси; арзон нархлар эвазига 500 МБ дан 75.000 МБгача тақдим этадиган интернет-тўпламлар; календар ойининг 1 санасига боғланмаган ҳолдаги обуна тўловлари жадвали тизимида ишлайдиган STREET, FLASH ва ҳақиқий чексиз ROYAL тарифларини ичига олган «Сеҳрли комбинация» тариф линияси; «Ёрдам бер», «RESTART», «Фойдали алмашинув» каби кўплаб қулай хизматлар; GSM ва CDMA абонентлари учун биринчи узоқ муддатли тариф режалари.
Ҳар бир миллионинчи абонентларни қутлаш компания учун яхши бир анъанага айланди. Ҳар бир омади келган абонент эсдалик совғалари, ижобий ҳис-туйғулар билан мукофотланади, компания ходимларига эса келгуси ривожланишга ва янги ғалабалар сари интилишга туртки беради.
Сурхондарё вилояти, Денов туманида истиқомат қилувчи Ойбек Холниёзов UZTELECOM мобил операторининг 6 миллионинчи абонентига айланди. Компания раҳбарияти фахрий абонентга Тошкент савдо офисида қимматбаҳо совғаларни топширди ва унга ишонч учун миннатдорчилик билдирди.
Абонентнинг ўзи кўтаринки кайфиятда ва келган омадидан чин дилдан хурсанд бўлиб ўз фикрларини билдирди:
«Бир неча кун олдин қўшниларнинг туманимиздаги UZTELECOM алоқа сифати ва мобил Интернет тезлиги тўғрисида кўплаб маслаҳатларидан сўнг мен ушбу уяли алоқа операторининг абоненти бўлишга қарор қилдим. Қароримдан асло афсусланмадим, уланиш ва хизмат кўрсатиш сифатидан мамнун бўлдим ва ҳатто фахрий олти миллионинчи абонентга айландим! Бундай меҳр, эътибор ва қимматбаҳо совғалар учун Компания ходимларидан миннатдорман! Сизларга равнақ ва ривож тилаб қоламан!» - деб Ойбек Холниёзов ўз қувончи билан бўлишди.
UZTELECOM миллий оператори жамоаси ҳар бир абонентга оила аъзолари ва дўстлари билан бўлган мобил алоқани ишонганликлари учун самимий миннатдорчилик билдириб қолади!
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
19:00 / 15.03.2024
UZTELECOM мобил интернет тезлиги бўйича етакчига айланди ва янги абонентлар учун интернет-трафикни икки карра кўпроқ тақдим этади
19:14 / 27.02.2024
UZTELECOM ўз етакчилигини Интернет синовлари бўйича жаҳоннинг йирик компанияси Ookla®ning иккита олий мукофоти билан тасдиқлади
17:00 / 02.02.2024
UZTELECOM янги уланган абонентларга гигабайтларни икки карра кўпайтиради
19:00 / 16.01.2024