Вьетнамлик 39 нафар мигрантнинг ўлимига сабабчи бўлган британиялик айбига иқрор бўлди
Эссекс графлиги полицияси 2019 йил 23 октябрда Британияга Бельгиядан келган юк машинасида 39 жасадни топганди.
Ўтган йил октябрда Англиянинг Эссекс графлигида тиркамасидан вьетнамлик 39 нафар мигрантнинг жасади топилган юк машинаси ҳайдовчиси Ронан Хьюз ўзини қасддан қилинмаган қотилликда айбдор деб топди. PA агентлигининг хабар беришича, у бу ҳақда жума куни бўлиб ўтган суд тингловида айтган.
Шимолий Ирландиянинг Арма шаҳридан бўлган 40 ёшли Хьюз шунингдек, 2018 йил майдан 2019 йил октябргача ноқонуний миграцияни амалга ошириш билан шуғулланиб келганига иқрор бўлди.
Судда шунингдек, тиркамани Бельгиянинг Зебрюгге портига олиб келган британиялик Эймонн Харрисон ҳам қатнашди. У ўзига қўйилган айбловларни тан олмади.
Мазкур иш бўйича яна беш нафар айбланувчи иштирок этмоқда. Навбатдаги тингловлар сентябрда бўлиб ўтиши мўлжалланган.
Эслатиб ўтамиз, Эссекс графлиги полицияси 2019 йил 23 октябрда Британияга Бельгиядан келган юк машинасида 39 жасадни топганди. Ҳалок бўлганлар дастлаб хитойликлар деб тахмин қилинган, бироқ кейинроқ улар вьетнамлик бўлгани аниқланган.
Патологоанатомик экспертизанинг аниқлашича, юк машинаси тиркамасида бўлганлар ҳаво етишмаслиги ва совуқ уришидан ҳалок бўлган. Жасадлар топилган рефрижератор-фура ичидаги ҳарорат минус 25 даража бўлган.
Мавзуга оид
15:20 / 14.11.2024
Ўзбекистонда етиштирилган мева ва сабзавотлар Британия бозорига экспорт қилинади
13:07 / 09.11.2024
Қозоғистон Британия санкцияларига дучор бўлган компаниялари ҳақида изоҳ берди
17:59 / 08.11.2024
Британияда эркак газли ичимликларга қарамликдан қутулиш учун гипноздан фойдаланди
09:05 / 07.11.2024