Иқтисодиёт | 15:20 / 14.11.2024
2805
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда етиштирилган мева ва сабзавотлар Британия бозорига экспорт қилинади

Қашқадарё вилояти Китоб тумани инвестициялар бўйича ҳоким ўринбосари Бахтиёр Каримов бошчилигида  ишбилармон доиралари вакилларидан иборат делегациянинг Лондон шаҳрига бизнес-миссияси ташкил этилди.

Фото: "Дунё" АА

Ташриф давомида, Ўзбекистон вакиллари Британиянинг AKS Service, Concrete Canvas, Lemar Food LTD, Trade Development йирик компаниялар билан музокаралар ўтказишди.

Уларда Китоб тумани ҳудудида инфратузилмавий лойиҳаларни амалга ошириш, янги иш жойларни ташкил этиш, тиббий муассасаларни қуриш, ҳудудда етиштирилган мева ва сабзавотларни Британия бозорига экспорт қилиш истиқболлари кўриб чиқилди.

Учрашувлар натижасида қатор келишувларга эришилди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид