00:04 / 31.08.2020
15102

Ҳиндистон кунлик касалланиш ҳолатлари сони бўйича антирекорд ўрнатди

Фото: Deutsche Welle

Ҳиндистон бир кунда қайд қилинган коронавирусга чалиниш ҳолатлари бўйича антирекорд ўрнатди. Мамлакатда сўнгги суткада 78761 киши коронавирусга чалинган.  

Бу пандемия бошидан бери дунё бўйича рекорд кўрсаткич ҳисобланади, деб хабар берди Deutsche Welle нашри.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, ушбу рақамлар аслидагидан анча камроқ бўлиши мумкин, чунки Ҳиндистонда коронавирусга таҳлиллар кам миқдорда ўтказилади.

Айни вақтда Ҳиндистон коронавирусга чалинганлар сони бўйича АҚШ ва Бразилиядан кейин дунёда 3-ўринни эгалламоқда. Мамлакатда вирусга чалинганлар сони 3,617 млндан, инфекциядан вафот этганлар сони эса 64 мингдан кўпроқни ташкил қилмоқда.

Мавзу
Коронавирус
2019 йилнинг декабрь ойи охирида Хитойнинг Ухань шаҳрида номаълум вирус тарқала бошлади. Бу вирус ҳаво орқали одамдан одамга юқади ва ўлимга олиб келади.
Барчаси
Top