16:09 / 31.08.2020
8537

Huawei смартфонлар бозорини бутунлай тарк этиши мумкинлиги тахмин қилинди

Таҳлилчи Мин-Чи Ко Америка санкцияларининг Huawei учун қандай оқибатлар келтириб чиқариши мумкинлиги борасида таҳлилий ҳисобот эълон қилди.

Фото: АР/ТАСС

Huawei корпорацияси смартфонлар бозоридан кетиши мумкин. Бу ҳақда таҳлилчи Мин-Чи Кога таяниб ITHome нашри хабар берди.

 Ко Америка санкцияларининг Huawei учун қандай оқибатлар келтириб чиқариши мумкинлиги борасида таҳлилий ҳисобот эълон қилди. У турли омиллар асосида компания ривожланишининг оптимистик ва пессимистик прогнозларини тузди. Энг яхши ҳолатда компаниянинг смартфонлар бозоридаги улуши қисқаради ва бўшаган жойни Apple, Oppo, Vivo ва Xiaomi эгаллайди.

 Пессимистик прогнозга кўра эса, Huawei смартфонлар бозорини бутунлай тарк этади. Ко корпорация бу йўналишда таназзулга учрашини башорат қилмоқда.

Август охирида АҚШ президенти Дональд Трамп маъмурияти Huawei корпорациясига қарши санкциялар кучайтирилганини эълон қилди. Санкциялар рўйхатига корпорациянинг яна 38та филиали қўшилди.

Top