07:25 / 31.08.2020
16688

Вазирлар Маҳкамаси таркибида янги шўъба ташкил қилинди

Президент “Бўстонлиқ туманида бошқарувнинг алоҳида тартибини жорий этиш орқали туризмни жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонни имзолади. Ҳужжат матни ЎзА томонидан эълон қилинди.

Туман ҳокимлиги бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони 32 нафардан иборат бошқарув аппаратининг янгиланган тузилмаси, тумандаги давлат органлари ва ташкилотларининг бўлинмалари бошқарув ходимларининг сони тасдиқланди.

Туман ҳокимига туман ҳокимлиги бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони доирасида Дирекция директори таклифига асосан бошқарув аппарати тузилмасига ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилди.

Белгиланишича, Дирекциянинг бошқарув тузилмаси, унинг ходимлари чекланган сони, уларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш миқдорлари ва тартиби эркин туристик зонанинг Маъмурий кенгаши томонидан белгиланади.

Туманда амалга ошириладиган ислоҳотларни мувофиқлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг Спорт ва туризмни ривожлантириш масалалари котибияти таркибида 3 та штат бирлигидан иборат Тоғли ва олис ҳудудларда туристик инфратузилмани ривожлантириш шўъбаси ташкил қилинди.

Шўъба штат бирликлари Тошкент вилояти Туризмни ривожлантириш департаментининг 3 та штат бирлигини қисқартириш ҳисобига шакллантирилиши белгиланди.

Top