Кузнинг илк кунида Ўзбекистонда 343 кишида коронавирус аниқланиб, жами ҳолатлар сони 42 236 тага етди, деб маълум қилди Соғлиқни сақлаш вазирлиги.
Хабар қилинишича, кун давомида 389 бемор соғайиб, 4 киши вафот этди. Тузалганлар 39 664 нафар, қурбонлар 324 нафарни ташкил этмоқда.
Янги ҳолатлар (+343)
Расмий маълумотга кўра, янги аниқланган ҳолатларнинг барчаси тана ҳарорати кўтарилгани боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлгани сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
- Тошкент шаҳри – 213
- Тошкент вилояти – 91
- Қашқадарё вилояти – 13
- Самарқанд вилояти – 12
- Хоразм вилояти – 4
- Фарғона вилояти – 3
- Қорақалпоғистон – 2
Тузалганлар (+389)
42 236 бемордан 39 664 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 93 фоизни ташкил этмоқда.
- Тошкент шаҳри – 234
- Тошкент вилояти – 97
- Самарқанд вилояти – 21
- Андижон вилояти – 15
- Қашқадарё вилояти – 14
- Хоразм вилояти – 6
- Қорақалпоғистон Республикаси – 2
Ўлим ҳолатлари (+4)
Расмий статистикага кўра, жами қурбонлар 324, Тошкент шаҳрида эса 228 нафарга етди.
- Олмазор туманида яшаган 58 ёшли С.Н. (эркак)
- Учтепа туманида яшаган 45 ёшли Б.Ш. (эркак)
- Учтепа туманида яшаган 61 ёшли Л.Р. (аёл)
- Шайхонтоҳур туманида яшаган 60 ёшли Ғ.Т. (эркак)
Даволанаётган 2248 нафар бемордан 330 нафари оғир, 179 нафари эса ўта оғир аҳволда.