Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Биринчи босқич талабалари учун ўқиш 2 октябрдан бошланади
2020-2021 ўқув йилида олий таълим муассасаларига қабул қилинадиган биринчи босқич талабалари учун ўқиш 2 октябрдан бошланади. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот котиби Фарҳод Бабашев маълум қилди.
“2 сентябрда олий таълим муассасаларига кириш учун тест ва ижодий имтиҳонлар бошланган. Бу абитуриентлар ўқишга қабул қилингач, 2 октябрдан ўқишни бошлаши режалаштирилмоқда.
Олий ўқув юртларининг 2-4 курс талабалари учун эса ўқиш бугун, 2 сентябрда бошланиши июнь ойидан бери айтиб келинмоқда”, деди Бабашев АОКА штабидаги брифингда.
Вазирлик расмийси академик лицейларда ўқишнинг бошланиш муддатлари хусусида маълумот берди.
“Академик лицейларда, олий таълим муассасалари сингари бугун, 2 сентябрдан ўқиш расман масофавий шаклда бошланди.
Академик лицейларда таълимни масофавий ёки анъанавий шаклда бошлаш бўйича ота-оналар ўртасида сўровномалар ўтказилган. Натижалар таҳлил қилинди. Жорий йил 7-14 сентябрь кунлари академик лицейларнинг 1-босқичига қабул қилиш бўйича тест синовлари ўтказилиб, натижалари эълон қилиниши билан таълим анъанавий ёки масофавий шаклда давом эттирилиши юзасидан қўшимча хабар берилади”, дея матбуот котибининг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Мавзуга оид
21:12 / 03.04.2026
Ўзбекистон хорижий талабаларни кўпроқ жалб этмоқчи
19:05 / 31.03.2026
Талаба қизларга ҳарбий тайёргарликдан ўтиш ҳуқуқи кафолатланиши мумкин
15:06 / 13.03.2026
Навоийда ўқувчи 16 ёшида талабаликни нақд қилди
12:27 / 12.03.2026